Главная » 2016 » Июль » 28

Мурод Ражабов Саида Раметова иштирокида тарқалган видеога ўз муносабатини билдирди


  • Admin
  • 29 Июл 2016(00:43)
  • 1334
  • 0

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов Саида Раметова иштирок этган видеонинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши хусусида  “Бекажон” газетасига ўз фикрини билдирди. 
“Айнан ижтимоий тармоқлар қанчадан қанча одамларни шарманда қиляпти. Мана, яқинда Саида Раметова ҳақидаги видеолар чиқиб кетди. У  нима қилган бўлса, шахсий иши, шуни атай тарқатиш шартмиди? Ёки бошқа соҳа вакиллари ичида бундай кўринишлар йўқми, учрамайди дейсизми? Шахсан ўзим шундай манзараларнинг гувоҳи бўлганман. Улар ҳақида ҳеч ким гапирмайди-ку. Аммо бошқа томондан оладиган бўлсак, санъаткорлар ҳар қалай маданият тарғиботчилари, улардан ёшлар ўрнак олади деган тушунчалар ҳам бор-да... Шу томонини ўйлайдиган бўлсам, Саида Раметовани оқламайман. Биринчи марта эшитганимдаёқ бекор қилибди, дегандим. Майли, айб Саидада экан, ўша видеони телефонларга тарқатишнинг нима кераги бор эди? Шахсан мен баъзи бир видеоларни олиб келиб кўрсатишса, қарагим ҳам келмайди, қизиқмайман. Ўша видеоларни тарқатиб, одамларнинг пули кўпайиб қоладими, тушунмайман. Уларга нима беради бу? Барчаси аҳмоқона ўйиндан бошқа нарса эмас. Биласизми, нафс қулига айланмаган одамлар бу дунёда жуда кам, ўнтадан биттасигина ўзини тия олиши мумкин”.

Теги: Мурод Ражабов Саида Раметова иштиро

Всего комментариев: 0
avatar