Главная » 2016 » Март » 15

“NEXIA”НИ ҲАЙДАБ ҚОЧГАН МАСТ ҚЎЛГА ОЛИНДИ


  • voydodaxek
  • 15 Мар 2016(13:25)
  • 379
  • 0

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ИИБга Ёзёвон тумани Тафаккур кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат этди.

Фуқаро унинг Алишер Навоий кўчасида жойлашган автомашина эҳтиёт қисмлари дўкони олдида қаровсиз қолдирилган “NEXIA” русумли автомашинасини номаълум шахс ҳайдаб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “NEXIA”ни шу туманнинг Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи 1974 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ҳайдаб кетиб, йўлда бошқарувни эплай олмай “Дамас” русумли автомашина билан тўқнашув содир этганлиги аниқланган ва ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги: “NEXIA”НИ ҲАЙДАБ ҚОЧГАН МАСТ ҚЎЛГА

Всего комментариев: 0
avatar