Главная » 2016 » Сентябрь » 4

Ниғматилла Йўлдошев ким?


  • Pro_eXclusive
  • 04 Сен 2016(18:16)
  • 1234
  • 0
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси... Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида 78 ёшида вафот этди. У Мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи давлат раҳбари сифатида ўз номини тарих зарварақларида мангу муҳрланиши учун муносиб фаолият олиб борди. Эндиликда унинг бошлаган сиёсатини келажак авлод давом эттиради. Ўзбекистон Республикаси Конституциямизнинг 96-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади”. Мазкур қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори палатаси – Сенат раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажаради. Ниғматилла Йўлдошев 1962 йил 5 ноябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1985 йилда Тошкент давлат университети юридик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокуратурасида стажёр сифатида бошлаб, 1987-1991 йилларда Олмалиқ шаҳар прокуратурасида бош терговчи лавозимида фаолият юритган. 1991-1993 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод туман прокуратураси терговчиси, 1993-1994 йилларда Тошкент шаҳар прокуратураси бош терговчиси бўлган. 1994-1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори лавозимида ишлаган. 1999-2000 йилларда Бош прокуратура Бош тергов бошқармаси ташкилий-методик бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2000-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси раҳбари бўлган. 2003-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқ-тартибот ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг прокуратура органлари фаолияти бўйича этакчи инспектори. 2006-2008 йилларда Йўлдошев солиқ ва валюта оид жиноятлар, ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти раҳбари. 2008-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари. 2011 йил 21 июндан Йўлдошев Ўзбекистон адлия вазири лавозимига тайинланган. 2015 йил 20 январида Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган. 2015 йил 22 январь куни Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси сифатида сайланган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar