Главная » 2016 » Май » 2

Нилуфар Усмонова иккинчи хотин бўлган аёллар дардини куйлади


  • Admin
  • 02 Май 2016(19:48)
  • 532
  • 0

Нилуфар Усмонова навбатдаги қўшиғида бировнинг оиласига суқилиб кирган, лекин муҳаббатидан кечиб кетолмайдиган икки хотинли, оиласидан яширинча бошқа ёстиққа бош қўядиган эркакларнинг “дардини” куйлаган.

Анчадан буён ТВ орқали кўриниш бермай қўйган Нилуфар Усмонованинг хит қўшиқ чиқариш борасида ҳам омади чопмаётганди. Хонанданинг навбатдаги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипи эса омма эътиборига тақдим этилганига кўп бўлмай туриб тилга тушди.
 
Нилуфар Усмонова 30 апрель куни мухлислари эътиборига “Келақол, жоним” номли янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипни тақдим этди. Хонанда мазкур қўшиқда “Келақол, жоним, кел ёнимга, кел” дея ўз севгилисини ёнига чорлаётган, муҳаббатдан ўт бўлиб ёнаётган, ёрини кўрмоқ учун бедор бўлаётган аёл нолаларини куйга солган. Қўшиқ сўзлари ва мусиқаси жуда ёқимли ва биринчи бор тинглаганингиздаёқ ўзига мафтун этмай қолмайди.
 
Клип ҳам унга ҳамоҳанг тарзда ишланган. Нафис ва гўзал муҳаббат тасвирланган ушбу видеоклип Усмонованинг ижодида алоҳида ўрин тутиши аниқ. Актёрлар Бобур Йўлдошев ва Юлдуз Ражабова ҳам ўзига берилган вазифани ортиғи билан уддалашган. Бироқ мазкур клип ва қўшиқ орқали хонанда нима демоқчи бўлгани жумбоқлигича қолган. Билишимизча, Нилуфар Усмонова навбатдаги қўшиғида бировнинг оиласига суқилиб кирган, лекин муҳаббатидан кечиб кетолмайдиган икки хотинли, оиласидан яширинча бошқа ёстиққа бош қўядиган эркакларнинг “дардини” куйлаган. Хўш, бу қўшиқ ва клип тарбиявий аҳамиятга эгами ё тарғиботчи вазифасини ўтайдими? Клип режиссёри гўё оилалардаги бундай ҳолатда тарихдан давом этиб келаётган жараён демоқчи бўлгандек, клипда детал сифатида “Ўткан кунлар” асаридан фойдаланган. Буюк адиб Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асарини наҳот “икки хотинлилик” тарғиботи деб тушуниш мумкин бўлса? Бу асарда келтирилган ҳолат, яъни Отабек, Кумуш ва Зайнабнинг тақдири клип воқеаларига умуман зид.
 
Биз клипни танқид қилиб, уни қораламоқчи эмасмиз. Аксинча, ҳар бир томошабин уни томоша қилиб, ўзига керакли хулоса чиқаради, деб умид қиламиз. 
 
 
 

 

 

Теги: Нилуфар Усмонова иккинчи хотин бўлг

Всего комментариев: 0
avatar