Главная » 2016 » Июнь » 13

“Нима қилсам эрим доим ёнимда бўлишни истайди?”


  • Admin
  • 13 Июн 2016(12:28)
  • 890
  • 0

Тўй ўтди. Илк учрашувдаги энтикишлар, боғларда сайр қилиш, кинога, кўнгилочар жойларга бориш ортда қолди. Энди оилавий ҳаёт бошланади, аёл киши эркакни бир умр ёнида олиб қолиш учун анча тер тўкишига тўғри келади. “Сosmo.ru” нашри бу борадаги маслаҳатларини сиз билан ўртоқлашади

Қандай қилиб эркакни бир умр севдириш мумкин?

Аввало гапни “Қандай қилиб, эркакни бир умр севдириш мумкин?” деган савол устида тўхталсак. Бу саволнинг ўзи эркакнинг эркини, озодлигини чегаралаб қўяётгандай туюлади. Шунинг учун саволни бошқача қўйиш лозим: “Қандай қилсам эрим доимо ёнимда бўлишни истайди?” ва бу ҳақда ўйлаб кўриш лозим. 

•  Унинг қизиқишларини қўллаб-қувватланг. Ҳар қандай эркак ўзини ва қизиқишларини ҳурмат қиладиган аёлни эъзозлайди. Мабодо у кечқурун пиво ичиб, футбол томоша қиладиган бўлса ёки дўстлари билан компьютер ўйнаса, бу ҳаракатлар сизга қанчалик ёмон туюлмасин, уни камчилик деб қабул қилманг. Яхшиси, пивога газак учун бирор нима тайёрланг ёки компьютер учун янги жойстик совға қилинг, бундан эрингизнинг боши осмонга етиши аниқ!

•  Бетакрор ва ягона аёлга айланинг. Унинг орзусидаги аёлга айланишдан чарчаманг. Асосийси ялқовлик қилманг. Ҳеч ким сиздан кун бўйи газ плитаси олдида туриб, овқат пишир, чучвара туг демайди. Эрингизни ҳар қандай шароитда тушунишга ҳаракат қилсангиз, энг яқин дўстига айлансангиз, у бундан хурсанд бўлади.

•  Нолишни бас қилинг. Эрингиздан қанчалик кам нарса кутсангиз, ҳаётингиз шунчалик тинч бўлади. Бу билан ҳар қандай нарсага кўниб, қадрингизни йўқотинг деган фикрдан йироқмиз. Гап бу ерда мувозанат ҳақида кетмоқда. Эрингиз билан бир-бирингиздан ҳеч қандай қарзингиз йўқ, шунинг учун ундан бирор нарса талаб қилмасликка, бор нарсага шукур қилишга ўрганинг. Бундай ҳолат сизни уриш-жанжаллардан халос қилади.

•  Эркинлик беринг. Бу қанчалик ғалати эшитилмасин, эрингизни ёнингизда олиб қолиш учун унга кўпроқ вақт ва эркинлик беринг. Рашк ва тақиқлар туфайли бахтли оила қуриб бўлмайди. Сиз эрингиз учун ягона аёл эканлигингизга унутманг, асабийлашманг. Уйдаги хотиржам муҳит унинг ишдан уйга шошилишига, сизга вақт ажратишига сабаб бўлади.

•  Ўзингизга қараб юринг. Ҳар бир эркак ёнида гўзал аёл бўлишини истайди. У сизни танладими, демак сиз эрингиз учун энг чиройли аёлсиз. Эрингизнинг ташлаб кетмаслигини истасангиз, гўзаллигингизни сақлашга ҳаракат қилинг. Агар аёл  эрининг ўзгаришини хоҳласа, эркаклар аксинча, рафиқасининг ҳеч қачон ўзгармаслигини, илк маротаба қай ҳолда учратган бўлса, шундайлигича қолишини истайди. Йиллар ўтган сари одам ўзгаради, аммо машҳур аёллардан бири бу ҳақда шундай деган: “Йигирма ёшда табиат томонидан берилган гўзал юзингизнинг эллик ёшда ҳам шу ҳолатда қолиши ўзингизга боғлиқ”.

•  Муносабатлар устида ишлаш. Агар ишдан ўлар ҳолатда чарчаб келсангиз ҳам, стресс ҳолатида бўлсангиз ҳам муносабатларга путур етказмасликка ҳаракат қилинг. Барча муаммоларни ишхонангизга ташлаб келинг, турмуш ўртоғингизга заҳрингизни сочманг, иложи борича, мулойим овозда гаплашинг, жилмайинг. Уни тингланг, кўнглини олишга интилинг.

 

Теги: “Нима қилсам эрим доим ёнимда бўлиш

Всего комментариев: 0
avatar