Главная » 2016 » Апрель » 7

Ноқонуний кира қилаётган 7.500 таксичи қўлга тушди


  • voydodaxek
  • 07 Апр 2016(15:41)
  • 591
  • 0

2016 йилнинг 1 январидан транспорт хизматини кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 5 фоизлик ставкаси жорий этилди, кичик корхоналар учун ходимлар сони 25 тадан 50 тага оширилди.

 

Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, автотранспорт воситаларида аҳолига ноқонуний хизмат кўрсатишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. 2016 йилнинг ўтган даврида ўтказилган шундай тадбирлар давомида 7.500 жисмоний шахс ноқонуний фаолият билан шуғулланаётгани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар бир транспорт воситаси муайян талабларга жавоб бериши, жумладан, лицензия карточкаси, таксометр, давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинаси ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича тўлов терминали билан жиҳозланган бўлиши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ўтказилган аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатишни янада такомиллаштиришга бағишланган видео-семинарда сўз борди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори кўплаб соҳалар қатори йўналишсиз таксилар фаолиятини ҳам такомиллаштиришда муҳим дастуруламал бўлаётганини таъкидлади. Унга кўра, 2016 йилнинг 1 январидан транспорт хизматини кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 5 фоизлик ставкаси жорий этилди, кичик корхоналар учун ходимлар сони 25 тадан 50 тага оширилди.

Теги: Ноқонуний кира қилаётган 7.500 такс

Всего комментариев: 0
avatar