Главная » 2016 » Март » 13

Ногиронлар аравачасидаги шахс банкни ўмариб кетди


  • voydodaxek
  • 13 Мар 2016(14:16)
  • 378
  • 0

Маълумотларга кўра, бу ўғирлик уни содир этган шахснинг умридаги биринчи жиноят экан.

 

Хорватиялик ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган киши Загреб шаҳридаги Erste Bank’ни ўмарди. Бу ҳақда “The Daily Star” нашри маълумотларига асосланиб, “Novostivmire.com” нашри хабар бермоқда. Банк ичига киришга унга йўловчилар ёрдам беришган.

Банк ичига киргач, у австрия банки бўлимига ўтган ва ўша ерда чамаси 35 ёшлардаги шахс “Менда бомба бор”, – деб бақирган. У банк ишчиларидан қўлларидаги бор маблағни беришларини талаб қилган. Ходимларнинг қўлидан 50.000 кун (тахминан 7300 АҚШ доллари) миқдоридаги пулни олгач, ташқарига чиққан ва яқин такси тўхташ жойига борган. Такси ҳайдовчиси унинг аравачасини машинага жойлашга ёрдам берган ва ўғрини қўлидаги сумкаси билан Бьеловар шаҳригача элтиб қўйган.

Ўғирлик ҳақида хабар берилгач, полиция ходимлари такси компаниясидан йўлда ўғрини олиб кетаётган такси машинаси ҳақидаги маълумотларни беришларини талаб қилган. Ўғрини ўз манзилида полиция ходимлари кутиб олган ва қўлга олишган.

Маълумотларга кўра, бу ўғирлик уни содир этган шахснинг умридаги биринчи жиноят экан.

Теги: Ногиронлар аравачасидаги шахс банкн

Всего комментариев: 0
avatar