Главная » 2016 » Октябрь » 25

Нурсултон Назарбоев Мадинадаги Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) масжидида намоз ўқиди


  • News
  • 25 Окт 2016(15:36)
  • 495
  • 0
24-25 октябрь кунлари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг расмий ташриф Саудия Арабистонида бўлади. Кеча бошланган ташриф чоғида президент Мадина шаҳридаги “Ал-Масжид ан-Набави” масжидига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.

Назарбоев расмий ташрифни провинция губернатори, шаҳзода Фейсал бен Салмон Ал Сауд билан учрашувдан бошлади. Шундан сўнг, у Мадина шаҳридаги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) дафн қилинган “Ал-Масжид ан-Набави” масжидида намоз ўқиди.

Масжид зиёратидан сўнг, давлат раҳбари Ар-Риёд шаҳрига келди ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бен Абдул Азиз Ал Сауд билан учрашди.

Маълумотларга кўра, ташриф сўнгида икки томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланади. Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Саудия Арабистонининг сиёсат олами вакиллари билан ҳам учрашиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

Умида Якубова

Теги: Нурсултон Назарбоев Мадинадаги Пайғ

Всего комментариев: 0
avatar