Главная » 2016 » Сентябрь » 1

Обама Эрдўған билан Гуленнинг экстрадицияси масаласи бўйича қачон учрашиши маълум бўлди


  • Pro_eXclusive
  • 01 Сен 2016(11:12)
  • 299
  • 0
АҚШ президенти Барак Обама ва Туркия давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ФЕТО (Фатҳуллоҳ террорчи ташкилоти) раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадицияси қилиниш ҳақидаги масалани Хитойда ўтадиган G20 саммитида муҳокама қилишади. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда. Аввалроқ, АҚШ вице-президенти Жо Байден 24 август куни Туркияга уюштирган ташрифи чоғида Гуленнинг айбдорлиги хусусидаги маълумотларни қидиришда Вашингтон Анқара билан ҳамкорлик қилишини таъкидлаб ўтган эди. Байденнинг сўзларига кўра, АҚШ ўз ҳамкорига қарши иш олиб борган бирор шахсни ҳимоя қилишдан йироқдир ва Вашингтон Туркияда уюштирилган давлат тўнтаришига ҳаракатни қоралаб, ҳукуматни қўллаб-қувватлаган. Эслатиб ўтамиз, 22 август куни АҚШ Адлия вазирлиги вакиллари Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадицияси ҳақида музокаралар олиб бориш учун Туркияга ташриф буюрган эди. Гулен 1999 йилдан буён АҚШда. У айни дамда Пенсилвания штатининг Сэйлорсбург шаҳрида истиқомат қилмоқда. Маълумот учун, G20 саммити 4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Унда давлат раҳбарлари асосан “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини барпо этиш” мавзусини муҳокама қиладилар.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar