Главная » 2016 » Июль » 2

Обид Асомов: “Аҳмадбой”нинг тўйида хизмат қилган санъаткорларда нима айб?”


  • Admin
  • 02 Июл 2016(14:16)
  • 1454
  • 0

Хабарингиз бор, 30 июнь куни ЎзМТРКнинг «Ўзбекистон», «Тошкент» ва «Ёшлар» телеканалларида чинозлик Аҳмадбой номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоевнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, у ташкил этган ва фаолиятига чек қўйилган молиявий пирамида ҳақида «Аҳмад васвасаси» номли батафсил ҳужжатли кўрсатув эфирга узатилган эди. Кеча эса суҳбат юзасидан биз билан боғланган Обид Асомов “ушбу кўрсатувда нега санъаткорларнинг аралаштирганлигига  тушунмаганлиги, Аҳмадбойнинг яхши кунларида хизмат қилган кўплаб санъаткорлар қолиб, “чертиб-чертиб” Обид Асомовни тилга олишганига ҳайрон қолганлиги”ни, айтди. “Ахир касбимиз шу, бизни хизматга айтиб келишса, бормайман, деб туриб олмаймиз-ку? Яхши кунларига таклиф қилиб келган мухлисларни кўксидан итармаймиз-ку?!” - дейди қизиқчи. 

Биз билан суҳбатлашиб бўлгач, қизиқчи ўз фикрларини инстаграмдаги саҳифаси орқали шундайифодалади:

“Кеча кечқурун худди ёз кунида қор ёғгандек бўлди! Бугун бутун мамлакатимизда саломдан кейин бир савол" кўрдингми?" Ҳа, яна Аҳмадбой машмашаси! Аслида бу кўрсатувга муносабат билдирмасдим, лекин телефоним тутаб кетди! Бутун дунёдан қўнғироқлар! Мен ҳам кўрдим шу кўрсатувни, фақат баъзи жойларига тушунмадим! Фирибгар ушланибди, жинояти фош бўлибди, жазо олиши муқаррар лекин... Биз саньаткорлар нима қилиб юрибмиз? Тушунмаган томошабин бизни ҳам ҳамтовоққа чиқариб қўйяпти! Айбимиз туйда хизмат қилганимизми?

Аввало, тўй ўтган йили, янглишмасам, ноябрь ойида бўлган эди! Менга “шунақа бир бой йигит ўзини фарзандига қўшиб, “детдом”дан етим болаларни ҳам суннат қилиб беряпти”, дейишди! Жуда катта тўйхона, камида икки минг киши бўлдиёв! Санъаткорлар жуда кўп, “тв”га танлаб-танлаб қўйишибди! Тушунаман... Аҳмадбойни ўша куни танидим!!

Тўйхонада ҳар соҳа вакиллари, казо-казолардан тортиб, телевидение ходимларигача бор эди! Одам кўплигидан милиция ходимлари тартибга сололмади! Биз саньаткормиз, айтилган жойга борамиз! “Бизнесмен”ми, олимми, ҳаммолми танланмайди, ҳурмат қилиб айтилди, уёғи тирикчилик!

Энди бошқа савол, хўп бу йигит қаллоб экан, нега беш йил кўйиб беришди? Кўпроқ пул йиғилишини пойлашдими? Энг асосийси пул берган бойлар йўлини топиб кетар, охирги сигирини сотиб топширганлар нима қиларкин! Пули қайтиб берилармикан? Ҳақиқат қарор топишига ишонаман! Шахсан мен ҳеч нарсани у йигитга топширганим йўқ!! Лекин ўша тўйдан унутилмас воқеа, тўй охирида ўша куни кийган янги туфлигимни кимдир илиб кетди! Аҳмадбой уйидан ўзининг туфлигини олиб чиқиб берди! Туфли уйда, мабодо керак бўлса!

Мен йўқотган туфлигимга розиман! Аллоҳ ҳаммамизга инсоф берсин! Ва ниҳоят ТВ ходимларига алоҳида раҳмат, беш йил ТВдан чиқмаганимни ҳиссасини чиқаришди, тўртта каналда кетма кет кўриндим. Рамазон муборак!!”

Теги: Обид Асомов: “Аҳмадбой”нинг тўйида

Всего комментариев: 0
avatar