Главная » 2016 » Октябрь » 24

Обид Асомов туғилган кунида акаси Собит Асомовнинг ўғлини уйлантирди


  • News
  • 24 Окт 2016(13:18)
  • 681
  • 0
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомовнинг акаси Собит Асомов бундан бир неча йил аввал саҳнада роль ижро этаётиб вафот этган эди.

22 октябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 53 ёшни қаршилади. Шу куни ижтимоий тармоқлар Обид Асомовнинг сурати билан тўлиб тошди. Сўз устаси Instagram’даги шахсий саҳифасига болаликдаги суратини жойлаштириб, қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди.

“Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, яна бир йил яшаб қўйибмиз. 22 октябрь – яна туғилган кун. Лекин, ростини айтсам, шу расмдаги болага ҳавасим келяпти. Шу беғам ҳаёт, беғуборлик, ўйинқароқлик, самимийлик, беташвиш болаликни энди миллионга ҳам қайтара олмаймиз. Майли, ношукрлик бўлмасин, етказганига шукр! Туғилган куним муборак бўлсин”.

Обид Асомов галдаги таваллуд айёмини ҳар йилгидан бошқача кўринишда ўтказди. Шу куни у марҳум акаси Собит Асомовнинг кенжа ўғли Аббосхонни уйлантирди.

Маълумотларга қараганда, тўй Тошкентдаги “Ҳувайдо” ресторанида бўлиб ўтган. Унга Собит ва Обид Асомовларнинг санъат оламидаги энг яқин дўстлари ташриф буюрган. Обид Асомов тўйдан сўнг, ижтимоий тармоқлардаги кузатувчиларига юзланар экан, куёв ва келиннинг суратини жойлаштириб, барча санъаткор дўстларига миннатдорчилик билдирган.

Теги: Обид Асомов туғилган кунида акаси С

Всего комментариев: 0
avatar