Главная » 2016 » Июль » 8

Одил Аҳмедов допинг синовидан ўтди(ми)?


  • Admin
  • 08 Июл 2016(22:14)
  • 625
  • 0

Россиянинг “Матч ТВ” телеканали Одил Аҳмедовнинг допинг қабул қилган-қилмаганлигига аниқлик киритди

Гап шундаки, 2014 йилнинг 18 август куни “Краснодар” клубининг ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовдан олинган допинг пробаси тақиқланган препаратларга текширилди. 

Антидопинг маркази унинг қонида ҳеч қандай тақиқланган моддалар аниқланмади. Унинг клубдоши Рагнар Сигурдссон ҳам допинг қабул қилганликда гумонланганди. Унда ҳам ҳеч қандай тақиқланган препаратлар топилмади. 

Шундан сўнг, Россия спорт вазири Виталий Мутко РУСАДА (Россия антидопинг агентлиги)га ушбу икки спортчининг таҳлилларини қайта текширишни сўраб хат ёзди. РУСАДАнинг текширувидан сўнг ҳам Одил Аҳмедовда допинг топилмади. 

Демак, ўзбекистонлик спортчига нисбатан қилинган гумонлар нотўғри бўлиб чиқди.

Теги: Одил Аҳмедов допинг синовидан ўтди(

Всего комментариев: 0
avatar