Главная » 2016 » Август » 17

Олимлар бахтли турмуш кечириш кимга боғлиқлигини аниқлади


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(17:19)
  • 291
  • 0
Рутгерс ва Мичиган университети олимлари эркакнинг бахтли бўлиши турмуш қургандан кейин рафиқасининг ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ эканлигини аниқлади, деб хабар берди “Islam-today.ru” нашри. Тўйдан кейин аёл ўзини қанчалик бахтли ҳис этса, унинг эри ҳам ўзини жуда бахтиёр сезади. “Чунки, аёл ўзини бахтли ҳис қилгандан кейин эрининг кўнглини олишга уринади. Эркаклар эса ҳис-туйғуларини ошкор этишни истамагани боис уларнинг ҳолати оилавий турмуш сифатига кучли таъсир этмайди”, дейди Рутгерс Университети социология кафедраси профессори Дебора Карр. Тадқиқот давомида, ўрта ҳисобда 39 йилдан бери бирга яшаётган, 60 ёшдан ошган 394 нафар жуфтликнинг маълумотлари таҳлил қилинди. Эр-хотинлар орасидаги муносабатларга ойдинлик киритиш мақсадида улардан неча марта уришишлари, бир-бирларини тушунишлари ва бир-бирларининг қадрига етиш-етмасликлари ҳақида саволлар берилди. Улардан биргаликда телевизор томоша қилиш, сайр қилиш, дўконларни айланиш сўралиб, 24 соат давомидаги кечинмаларини қоғозга тушириш сўралди. Синов натижасида ҳаётининг барча жабҳаларидан мамнун бўлган одамларгина, оилавий ҳаётидан қониқишини билдирди. Каррнинг сўзларига қараганда, агар эркак касал бўлиб қолса, аёл ўзини бахтсиз, чорасиз ҳис қилади, аммо эркакларда бундай эмас, бу борада улар аёллардан кескин фарқ қилади. “Агар эр касал бўлса, аёлнинг таҳликага тушиб, елиб-югуриши ҳеч кимга сир эмас. Мабодо аёлнинг бирор жойи оғриб, тўшакка михланса, у эрига эмас, балки ўзига, қизига суянади”, деб қўшимча қилди Карр. Оиладаги муносабатлар мавзусида тадқиқот ишларини олиб бораётган олимлар учун бахтли оила сирини топиш мавзуси долзарб бўлиб қолаверади. Бахтли оилани дунёга келтириш аёлларнинг зиммасида эканлиги янгилик эмас. Олимлар ўтказган бир қатор тадқиқотлар натижасида оиладаги тинчлик, хотиржамлик асосан аёлнинг ҳис-туйғуларига боғлиқлиги, айнан оилада аёл киши ҳамма нарсани ҳал этувчи муҳим инсон ролини ўйнашини аниқлашди. Чикаго Университети олимлари ўтказган тадқиқот натижасида шу нарса аниқ бўлдики, эркак кишининг соғ-саломатлиги бахтли никоҳ омили бўлиб хизмат қилса-да, оилавий бахтни таъминлай олмайди. Кузатувлар оқибатида эр-хотин ўртасида чиққан низо ва жанжалларда аввало аёл тинчланиб, ўзини тутиб олишини кўриш мумкин. Бахтли турмуш кечириш, аёлнинг турмушидан розилигига ва ўзини бахтли ҳис қилишига боғлиқ. Эр-хотин ўртасида тушунмовчилик, жанжал келиб чиққанда, аёл ўзини қўлга ола билса, тилини тийса, бундай жуфтлик мустаҳкам ва бахтли ҳаёт кечиради. Тадқиқот давомида оилавий муносабатлар кексаларнинг соғлигига ҳам таъсир қилиши маълум бўлди.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar