Главная » 2016 » Август » 19

Олма-Отадаги эски буюмлар бозорида катта ёнғин


  • Pro_eXclusive
  • 19 Авг 2016(12:30)
  • 113
  • 0
Ёнғин ҳозиргача ўчирилгани йўқ. Уни бартараф этиш учун салкам 400 киши, 50да техника иштирок этмоқда. Кеча, 18 август куни Олма-отадаги эски буюмлар сотиладиган бозорда катта ёнғин чиқди, деб ёзади “Nur.kz” нашри. Дастлаб, ОАВда шаҳардаги “Олжа” бозорининг ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Кейинроқ, ёнғин “Довун” савдо маркази ёнидаги “Алмали” эски буюмлар бозорида чиққани аниқ бўлди. Атрофни қора тутун эгаллаган бир вақтда йўловчилар, дўкон эгалари кетма-кет сув ташиб ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишди. Кўпчилик дўконларидан қандил, гилам, мебелларни олиб чиқиб, савдога қўйилган буюмларини алангадан сақлаб қолишга улгурди. Ёнғин бозорнинг 3000 квадрат метр майдонини эгаллаб олди. Бозор ёнидаги автомобиль тўхташ жойига олиб чиқиб ташланган буюмларнинг кўплиги сабаб ўт ўчирувчи машина бозор ҳудудига киришга жуда қийналди. Тобора авж олаётган оловни кўриб, гилам ва бошқа буюмлар эгалари ўт ўчирувчиларга уларни босиб ўтиб кетаверишга рухсат беришди. Бироқ ёнғинни ўчириш учун бир неча ўт ўчирувчи машиналарининг ўзи камлик қилди. Шундан сўнг, бозор устида ўт ўчиришга ёрдамга келган Ка-32 вертолёти пайдо бўлди ва баландликдан туриб бозор устига сув сепа бошлади. Вертолёт заҳирасидаги 90 тонна сувни ҳар 6-8 дақиқада бозор устидан сепди. Бироздан сўнг, вертолётларнинг сони яна биттага кўпайди, дейилади хабарда. Айтиш лозимки, ёнғинни ҳозиргача тамомила ўчиришнинг имкони бўлмаяпти. Ҳозир ҳам эски буюмлар билан савдо қилинадиган бозорда қатор ўт ўчирувчи машиналар оловни ўчиришга уринмоқда. Хабарда айтилишича, ёнғин туфайли қурбон бўлганлар йўқ. Маълумот учун, кеча бошланган оловни ўчиришда 360дан ортиқ фуқаро, 50дан ортиқ техник воситалар иштирок этмоқда.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar