Главная » 2016 » Май » 24

Орол денгизнинг тақдири Байкал кўлида такрорланади


  • Admin
  • 24 Май 2016(20:47)
  • 353
  • 0

Мўғулистон Селенга дарёсига гидроэлектростанция қуриш фикридан қайтмаса Байкал кўли жиддий хавф остида қолиши тайин.

Мўғулистондаги Селенга дарёси бўйига қурилиши режалаштирилаётган 3 та гидроэлектростанция Байкал кўлига катта зарар келтириши мумкин, деб ёзади РИА Новости нашри.
 
Гап шундаки, Селенга дарёси Байкал кўлига қуйилади. Қурилажак гидроэлектростанциялардан чиқадиган кимёвий моддалар эса кўл сувининг қўришига олиб келиши, бундан бошқа мисли кўрилмаган фожеаларга сабаб бўлиши мумкин.
 
“Мўғулистон томонидан Селенга дарёсида қурилиши режалаштирилаётган гидростанциялар Байкал кўлинининг экологик ҳолатига жиддий таъсир кўрсатади ва ортга қайтариб бўлмас муаммоларни келтириб чиқаради”, дейилади мақолада.
 
Агар бунга қарши чоралар кўрилмаса, Орол денгизининг тақдири Байкал кўлида қайтарилади. Россиянинг айни соҳага ихтисослашган идоралари бу муаммога ечим топиш билан шуғулланмоқда.
 
Маълумот учун, Байкал кўли ер юзидаги энг чуқур кўл бўлибгина қолмай,  йирик чучук сув заҳираларидан бири саналади. 

Теги: Орол денгизнинг тақдири Байкал кўли

Всего комментариев: 0
avatar