Главная » 2016 » Апрель » 28

Осиёнинг энг бой шахслари аниқланди


  • Admin
  • 28 Апр 2016(17:52)
  • 823
  • 0

“Bloomberg” нашрининг талқинига кўра,  Осиёнинг энг бой одами сифатида Alibaba Group интернет-дўконининг асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Жек Ма тан олинди. Манинг бойлиги 4.3 миллиарддан 33.3 миллиард АҚШ долларигача кўпайган.
 
Қитъанинг энг бойлари ичида иккинчи ўринни Dalian Wanda ривожланиш гуруҳининг асосчиси Ван Цзянлин олди. Унда 32.7 млрд АҚШ доллари бор. Ўтган йилда у Осиёнинг энг бой одами бўлган эди.
 
Осиёнинг энг бойлари орасида гонконглик тадбиркор Ли Кашин учинчи бўлди. Унинг бойлиги 29.5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
 
Жек Ма Alibaba интернет-дўконининг 6.3 фоизига ва Ant Financial’нинг 37.9 фоизига эгалик қилади.
 
Маълумот ўрнида, Alibaba Group’ga 1999 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Жек Ма ва Пен Лей томонидан асос солинган. Компанияда 35 минг ходим ишлайди.  

Теги: Осиёнинг энг бой шахслари аниқланди

Всего комментариев: 0
avatar