Главная » 2016 » Август » 17

Озарбайжонда 50 нафар туркиялик ўқитувчи ишдан бўшатилди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(16:49)
  • 122
  • 0
Озарбайжоннинг “Кавказ” университетидан 50 нафар туркиялик ўқитувчи ишдан бўшатилди. Мазкур буйруқ олийгоҳ ректори Элмар Гасимов томонидан имзоланган. Бу ҳақда TACC хабар бермоқда. Гасимовнинг сўзларига кўра, туркиялик ўқитувчилар билан шартнома тугаган ва унинг муддати узайтирилмайди. “Ишдан бўшатилган ўқитувчилар орасида профессорлар, кафедра мудирлари ва деканлар бор. Уларнинг барчаси шу ойнинг охиригача Озарбайжонни тарк этиб, Туркияга қайтишади. Уларнинг ўрнига аллақачон маҳаллий кадрлар тайинланган”, дейди ректор. “Кавказ” университети Фатҳуллоҳ Гуленнинг таълим бериш тармоғига кирувчи ўқув муассасаларидан бири саналган. Июль ойи охирида олийгоҳ Баку нефть олий мактаби таркибига қўшилган ва унинг туркиялик ректори ўз лавозимини тарк этган эди. Маҳаллий ОАВ ишдан бўшатилган ўқитувчиларнинг Гулен тарафдори эканлигини инкор этмаяпти. 15 август куни Озарбайжон прокуратураси Гулен тарафдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълум қилган, лекин гап айнан ким ҳақида кетаётганини айтилмаган. Маълумот ўрнида, “Кавказ” университети Баку шаҳрида 1993 йилда асос солинган. 2015 йил ҳолатига кўра олийгоҳ мамлакатда ягона хорижий хусусий университет бўлган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar