Главная » 2016 » Июль » 5

Озарбайжонда тезликни оширган Жасур Умиров атрофдагиларни хавотирга солди


  • Admin
  • 05 Июл 2016(11:18)
  • 836
  • 0

Айни вақтда Озарбайжонда бўлган хонанда Жасур Умиров Instagram’даги саҳифасида ўзи Maserati автомобилини бошқариб кетаётган тасвирланган видеони эълон қилди.

Видеода Жасур Умиров ва дўстлари автомобилда кетаётгани, бир вақт хонанда тезликни кескин оширгани ва шундан сўнг ёнидаги ҳамроҳи тезликни пасайтиришни илтимос қилганини кўриш мумкин, деб ёзади “Дарё” нашри.

Аввалроқ хонанданинг Instagram саҳифасида унинг давлат рақами Озарбайжонники бўлган Chevrolet Camaro автомобили устида ўтириб тушган сурати эълон қилинган эди.

Теги: Озарбайжонда тезликни оширган Жасур

Всего комментариев: 0
avatar