Главная » 2016 » Сентябрь » 12

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Самарқандга ташриф буюрди


  • News
  • 12 Сен 2016(22:45)
  • 310
  • 0
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўра оладиган ва стратегик фикр юритадиган буюк шахс сифатида бутун дунёда юксак обрў-эътибор қозонган эди. Хорижий мамлакатларнинг давлат ва сиёсат арбоблари, фуқаролари у кишининг вафотини чуқур қайғу билан қабул қилди, халқимизга ҳамдард бўлди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев кутиб олди, дея хабар беради ЎзА.

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйдилар ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Ислом Каримов руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди.

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов қадрдон дўсти бўлгани, бир-бирини ҳамиша тушунгани ва қўллаб-қувватлагани, биргаликда халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлагани, Президентимиз Ўзбекистоннинг бугунги тинчлик ва фаровонликка эришиши учун улкан хизматлар қилганини алоҳида қайд этди. Ислом Каримовнинг вафоти бутун минтақа, хусусан, Қозоғистон халқи учун ҳам катта йўқотиш эканини таъкидлади.

Олий мартабали меҳмон Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримовага чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Форумлар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.

Теги: Қозоғистон Президенти Нурсултон Наз

Всего комментариев: 0
avatar