Главная » 2016 » Август » 17

Қозоғистонда уч полициячи порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(14:52)
  • 84
  • 0
Қозоғистонда Екатеринбург-Олма-Ота йўли бўйлаб ҳаракатланадиган юк машиналари ҳайдовчиларидан пул ундирган полициячиларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат хизмати ишлари бўйича вазирлигининг коррупцияга қарши кураш Миллий бюроси хабар берди, дея TACC ёзмоқда. Маълумотларга қараганда, Қарағанда вилояти Ички ишлар департаменти йўл-патрул хизмати ходимлари – капитан ва икки сержант олдиндан тил бириктириб, оғир юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчиларидан пул ундириш ишлари билан шуғулланишган. Полиция ходимлари йўлларда автотранспортни текширмасдан, тўсиқларсиз ўтиши учун шароит яратиб беришган. Улардан бир кун давомида 500 АҚШ долларидан ортиқ пора олишган. Айни дамда жиноятчилар Қарағанда Ички ишлар бошқармасида вақтинчалик ҳибсда сақланмоқда ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar