Главная » 2016 » Апрель » 25

Пекинда Хитойнинг энг йирик Auto China 2016 автосалони очилди


  • Admin
  • 25 Апр 2016(10:55)
  • 201
  • 0

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида мамлакатдаги энг йирик халқаро Auto China 2016 автосалони очилди. 220 минг метр квадрат майдонда дунёнинг 14та давлатидан келтирилган мингтадан ортиқ автомашиналар намойиш этилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ташкилотчиларнинг ҳисобига кўра, бу йил “Инновациялардан трансформациялар томон” шиори остидаги кўргазмага 800 мингдан ортиқ одам, жумладан, бир неча минг журналистлар ташриф буюради.

Пекин автосалонида икки йилда бир марта ўтказиладиган маросимда 1600 стенд тақдим этилади. Бунда мутахассислар ва ҳаваскорлар автомобилларнинг 1179 моделига баҳо беришлари мумкин. 112та халқаро янги моделлар, 47та концепт-кар ҳамда янги қувват манбаида ҳаракатланувчи 147та гибрид ва автомобиллар намойиши кутилмоқда.

Меҳмонларнинг эътиборини жалб этиш учун ишлаб чиқарувчилар футуристик концепт-машиналар, "Формула-1” болидлари, рарирет автолар, шунингдек турли техник янгиликларни тақдим этишди.

Бу йилги кўргазмада McLaren, Aston Martin, Bentley, Lamborghini, Ferrari, Toyota, Volkswagen, BMW, Rolls-Royce, Audi, Subaru, Mercedes-Benz, Mazda, Honda, Suzuki, Nissan ва бошқа машҳур ишлаб чиқарувчилар иштирок этади.

Биринчи тўрт кунда кўргазмага фақат журналистлар ва соҳа вакиллари ташриф буюриши мумкин. Кенг омма учун кўргазма эшиклари 29 апрелдан очилади ва 4 майга қадар давом этади.

Теги: Пекинда Хитойнинг энг йирик Auto Ch

Всего комментариев: 0
avatar