Главная » 2016 » Июль » 21

"Pokemon Go" ўйинининг хавфли эканлиги ҳақида ролик суратга олинди


  • Admin
  • 21 Июл 2016(21:23)
  • 610
  • 0

Мазкур роликнинг муаллифи Торонтодаги “Noodle Boys” компанияси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда оммалашиб кетаётган “Pokemon Go”  ўйини қандай оқибатларга олиб келиши ва инсон ҳаётига қанчалик хавф туғдириши мумкинлигини кўрсатиб бериш учун ролик суратга олинди.  Мазкур ролик ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлиб кетди.
 
YouTube орқали тарқалган ролик икки кун ичида 100 минг мартадан ортиқ томоша қилинган.
 
Мазкур роликнинг муаллифи Торонтодаги “Noodle Boys” компанияси ҳисобланади. Видеода муккасидан кетган покемон тутувчилар қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкинлиги тасвирланган.
 
Шундай қилиб, ролик қаҳрамони фақат смартфон экранига тикилиб,  кўчадаги чироқ устунига,  шиша эшикларга бориб урилади, метро релслари устида қандай пайдо бўлиб қолганини билмай қолади ва ҳаттоки сувга тушиб кетади.
 
Маълумот ўрнида, “Pokemon Go” 2016 йилнинг 6 июлида чиққан,  реаллик ва виртуал ҳаётни боғлайдиган  компьютер ўйини бўлиб,  Ниантиc компанияси томонидан ишлаб чиқилди. 
 
Покемон Го” ўйинининг ўзига хос томони виртуал образларни реал ҳаёт манзараларига боғлайди.  Унда фойдаланувчи кўча бўйлаб покемонларни овлаб юради. 
 

Теги: Pokemon Go ўйинининг хавфли эканлиг

Всего комментариев: 0
avatar