Главная » 2016 » Октябрь » 20

Покистонлик чой сотувчиси ташқи кўриниши сабаб машҳур бўлиб кетди


  • Mirkarimoff
  • 20 Окт 2016(20:39)
  • 1469
  • 0

Покистоннинг Исломобод шаҳрида яшовчи чой сотувчисининг сурати ижтимоий тармоқларга жойланганидан сўнг у мисли кўрилмаган даражада машҳур бўлиб кетди, деб ёзади “Lenta.ru”.

Бозорда чой сотаётган йигитнинг суратини илк марта Жиа Али исмли журналист қиз Instagram`га жойлади.

Мовий кўзли Аршад Ханнинг суратини кўплаб ҳорижий ОАВлар ҳам чоп этди. 

Маълумотларга кўра, бутун дунёдан минглаб интернет фойдаланувчилар, хусусан қизлар чой сотувчи йигит билан танишиш истагини билдирган. 

Йигитнинг ўзи эса кино актёри бўлишни исташини айтган.

Ижтимоий тармоқларда ҳозирги кунга қадар #chaiwala хэштеги остида чой сотувчи йигитнинг 8 мингдан ортиқ суратлари жойлаштирилган.

Теги: Покистонлик чой сотувчиси ташқи кўр

Всего комментариев: 0
avatar