Главная » 2016 » Август » 17

“Поле чудес” бошловчиси Леонид Якубович хасталик сабаб Германияга йўл олди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(15:18)
  • 127
  • 0
Россиялик машҳур телебошловчи Леонид Якубович Германиядаги клиникалардан бирида даволаниш учун жўнаб кетди. Маълумотларга кўра, унинг саломатлиги яхши эмас. Айни вақтда у иштирок этиши лозим бўлган барча лойиҳалар тўхтатилган. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри хабар бермоқда. Яқинда бўлиб ўтган “Замонавий пьеса мактаби”нинг 28-мавсуми очилиш маросимида Якубовичнинг қатнашиши кўзда тутилган эди. У “Охирги ацтек” спектаклида марҳум Альберт Филозовнинг ўрнига чиқиши керак эди. Айни спектакль омма эътиборига 4 сентябрь куни ҳавола этилиши ҳақидаги режалар ҳам тузилганди. Бироқ кутилмаганда Леонид Якубовичнинг саломатлиги ёмонлашди ва шу сабабли у Германияга, даволаниш учун жўнаб кетишга мажбур бўлди. Айни вақтда, телебошловчининг айнан қандай касалликка чалингани борасида аниқ маълумот берилмаяпти.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar