Главная » 2016 » Апрель » 25

Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди


  • Admin
  • 25 Апр 2016(20:08)
  • 443
  • 0

“Лестер” клуби ва Жазоир термаси ярим ҳимоячиси Рияд Махрез Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди ва махсус мукофот билан тақдирланди. 

Махрездан ташқари ушбу мукофотга Жейми Варди, Нголо Канте (“Лестер”), Харри Кейн (“Тоттенхэм”), Месут Ўзил (“Арсенал”) ва Димитри Пайет (“Вест Хэм”) даъвогарлик қилишди. 

“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Дели Алли мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси номига сазовор бўлди. 

Жорий мавсумда Махрез АПЛнинг 34 ўйинида 17 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Алли 32 ўйинда 10 та гол ва 9 та голли пас беришга муваффақ бўлди. 

Теги: Премьер-лиганинг энг яхши футболчис

Всего комментариев: 0
avatar