Главная » 2016 » Апрель » 25

«ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Реал» «МЮ» сотиб олмоқчи бўлаётган футболчи учун курашга қўшилди


  • Admin
  • 25 Апр 2016(10:54)
  • 362
  • 0

Португалиянинг «Бенфика» клуби яримҳимоячиси Ренату Саншешга Европа трансфер бозорида қизиқиш катта бўлиб турибди.

The Sunday Times нашри берган хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед»дан кейин 18 ёшли португалиялик футболчига Франциянинг «ПСЖ», Англиянинг «Манчестер Сити» ва Испаниянинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда.

«МЮ» Саншеш учун 35 миллион фунт (45 миллион евро) беришга тайёрлигини билдирган, бироқ лиссабонликлар унинг учун 47 миллион фунт (60 миллион евро) талаб қилганди.

Кейинроқ «Бенфика» футболчининг нархини тушириб, 39 миллион фунт (50 миллион евро) ва қўшимча бонуслар эвазига сотишга розилик берганди.

Музокаралар тўхтаб қолгач, «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Реал» жамоалари ҳам ушбу футболчи учун курашга қўшилди. Саншеш мамлакат чемпионатининг 22 учрашувида 2 гол урган ва 1 голли узатма амалга оширган.

Теги: «Манчестер Сити» ва «Реал» «МЮ» сот, «ПСЖ»

Всего комментариев: 0
avatar