Главная » 2016 » Сентябрь » 5

Путин ва Обама бир соатдан ортиқ Сурия ва Украинани муҳокама қилишди


  • Pro_eXclusive
  • 05 Сен 2016(16:52)
  • 342
  • 0
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама Хитойдаги G20 саммити доирасида музокара ўтказишди. Икки давлат раҳбарлари учрашув ҳақида якшанба куни келишиб олишди. Россия томонидан музокараларда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков, матбуот-котиби Дмитрий Песков ҳамда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровлар иштирок этишди, дея хабар беради Вести.ру. АҚШ томонидан эса учрашувда бош котиб Жон Керри қатнашди. Россия президентининг матбуот котиби учрашув режадагидан ҳам узоқ кечганини маълум қилди. Учрашув чоғида Сурия ва энг асосийси Украина муҳокама этилди. Шундан сўнг Путин ва Обама юзма-юз гаплашиб олишди. Учрашувнинг 70 дақиқасида делегация аъзолари музокаралар залини тарк этиб президентларни яккама-якка қолдиришди. Бу орада Сергей Лавров ва Жон Керри ҳам яккама-якка гаплашиб олишга улгуришди. Блумберг агентлигининг маълумотларига кўра, дипломатлар бундан олдин ҳам учрашишган, аммо бир келишувга кела олишмаган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar