Главная » 2016 » Октябрь » 13

Райҳон Ғаниева: “Мендан нафратланувчи барчага улкан бахт ва муҳаббат тилайман”


  • Mirkarimoff
  • 13 Окт 2016(20:57)
  • 626
  • 1

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева бир неча ойдан буён “Milliy TV”телеканалида “Хит парад” кўрсатувини олиб бораётганидан кўпчиликнинг хабари бор. Хонанда шу бугунча газета ва журналлар, ТВ ҳамда радиога берган интервьюларида ўзбек тилида гапирмас эди. Бунгача ўзбек тилида гапиришга қийналиши ҳақида бот-бот такрорлаган хонанда ва ниҳоят ўзбек тилида кўрсатув олиб боришга ҳаракат қиляпти. Бироқ хонандага отилаётган тошларнинг сони аввалгидан камаймади, аксинча, “Райҳон ўзбек тилида умуман гапирмасин, кўрсатув олиб боришни ким қўйибди унга...”, қабилидаги танқидлар ортгандан ортмоқда.

Хонанда аввалига бундай танқидларга парво қилмасликка ҳаракат қилди. Ижтимоий тармоқлар унга қолдирилаётган изоҳларнинг аксариятида Райҳоннинг кузатувчилари хонанданинг эфирга кийиб чиқаётган либоси ва талаффузини қоралашяпти. Хонанда эса буларга қуйидагича жавоб қайтарди.

“Баъзан салбий таъсирдаги изоҳларни ўқиб ҳайратга тушаман. Шахсан таниш бўлмаган инсонга нисбатан шунчалик ҳам нафрат бўлиши мумкинми? Наҳотки буларнинг барчаси ўзингизга қайтишини билмайсиз? Ҳа-ҳа, менга эмас, айнан ўзингизга... Сиз мендан фақатгина гуноҳларимни олаяпсиз. Бунинг учун эса мен сизлардан миннатдорман. Мендан нафратланувчи барчага улкан бахт ва муҳаббат тилайман. Балки шунда нақадар адашганингизни англаб етарсиз. Чин дилдан барчангизни севаман ва ҳар бирингизни ҳурмат қиламан”, деб ёзади Ғаниева.

Танқид – келажак меваси. Бироқ у меёридан ошсачи. Бизнингча, Райҳонга бироз фурсат ва имконият бериш керак. Ҳар ҳолда у ўзбек тилини билмайман, деб ўтиргани йўқ. Ҳаракат қиляпти, ўзини кўрсатишга уриняпти. Бундай вазиятда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши санъаткор учун энг катта далда. Танқидга эса фурсат ва сабаб ҳамиша топилади.

 

Теги: Мендан нафратланувчи барчага улкан , Райҳон Ғаниева

Всего комментариев: 1
avatar
1 ferghanes • 00:14, 14 Окт 2016
uzbda yawab uzb tilini bilmasayz kanewna odamla gapradida rayxon opajon
avatar