Главная » 2016 » Август » 2

Райҳон: “Қизимга аталган исмни жиянимга қўйдим”


  • Admin
  • 02 Авг 2016(13:03)
  • 732
  • 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди. 

Хабарингиз бор, Райҳон яқинда хола бўлди. Хонанданинг синглиси Насиба қиз фарзандни дунёга келтирди. Райҳон хола бўлишнинг гашти ҳақида шундай дейди:  

“Хола бўлишнинг ўзига яраша завқи ва қувончи бўлар экан. Хола бўлган кунимни эсласам, ҳали-ҳамон ҳаяжонга тўламан. Жиянимга исм танлашда қийналмадик. Чунки, мен ҳомиладор пайтимда “УТТ” текшируви эгизакларимнинг бири ўғил, бири қиз бўлишини кўрсатганди. Ўшанда фарзандларимга Ислом ва Латифа дея исм бераман дея ният қилгандим. Аммо кейинги текширувларда эгизакларим ўғил бўлишини билгач, режаларимиз ўзгариб кетди. Қарангки, барибир ниятимиз холис экан, синглимнинг қизига Латифа дея исм бердик”.

Теги: Райҳон: “Қизимга аталган исмни жиян

Всего комментариев: 0
avatar