Главная » 2016 » Июль » 11

Райхон Йигиталининг гапларига қандай жавоб қайтарди?


  • Admin
  • 12 Июл 2016(00:59)
  • 1438
  • 0

Ўзбек шоу бизнесида ҳеч бир санаъткорнинг ажрашиши ҳали бунчалик шов-шув бўлмаган эди. Йигитали ва Райхоннинг никоҳ тўйлари нашрларда бир мавзу бўлган бўлса, уларнинг ажрашиши янаям кўпроқ “чайнал”моқда. 

Бир неча ойдан бери Йигиталининг ажрашиш ҳақидаги фикрлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб келинмоқда. Унда Йигиталининг оилада эркак кишининг ўрни юқорилиги ва буюк эркак ортида айёр аёл эмас, ақлли аёл туришини таъкидлаган эди. Йигиталининг бу фикрларига Райҳоннинг муносабатини билиш учун унинг маъмури Шербекка мурожаат қилганимизда у Райхон анчадан бери айни саволни бераётган журналистларга жавоб қилмаётганини айтди.

Шунингдек, Райхон Йигитали айтган майда-чуйда гаплардан юқорида эканлигини, у бунчалик пасткашликка бормаслигини маълум қилди. “Райхон оила сирларини “кўчага олиб чиқишни” хохламайди”, деди хонанда Райхоннинг маъмури Шербек “Дийдор азиз” нашрига.

Теги: Райхон Йигиталининг гапларига қанда

Всего комментариев: 0
avatar