Главная » 2016 » Август » 8

Рашид Холиқов ўзини қаттиқ таъсирлантирган воқеа ҳақида сўзлаб берди


  • Admin
  • 08 Авг 2016(19:14)
  • 411
  • 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов яқинда ҳаётида рўй берган ва хотирасида ўчмас из қолдирган таъсирли воқеани сўзлаб берди. 
 
“Куни кеча тўй хизматларидан уйга қайтсам, эшигим тагида нотаниш машина турибди. Машинамни ҳовлига олиб кираётиб, девкелбат бир киши машинадан тушиб, мен томон келаётганини кўрдим. Ярим кечаси. Менимча ҳар қандай одам бундай пайтда ваҳимага тушиши мумкин. Мен ҳам кўнглимда минг хил хавотир билан эшикни қулфладим. Эркак эса эшигимни тақиллатди. Ундан сизга нима керак деб сўрадим. У фарзанди оғир бетоблигини айтиб, мендан молиявий ёрдам сифатида бироз пул сўради. Уни тушунишга ҳаракат қилсам ҳам, кундузи келишини айтиб, қайтариб юбордим. Эртаси куни яна келди. Сўраган пулини бердим. Афсуски, орадан бир ҳафта ўтиб менга қўнғироқ қилиб, фарзанди жарроҳлик хонасидан қайтиб чиқмаганини айтди. Жуда ачиндим. У инсонга фарзандини оҳирги манзилга кузатиш учун ҳам бироз ёрдам бериб, хайрлашдим. Ўша воқеадан сўнг анча вақт ўзимга келолмай юрдим”,—дейди Рашид Холиқов “Даракчи” газетасига берган интервьюсида. 

Хонанда билан суҳбатнинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 11 август куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Теги: Рашид Холиқов ўзини қаттиқ таъсирла

Всего комментариев: 0
avatar