Главная » 2016 » Май » 2

«Ravon Matiz» Украинада энг арзон автомобиль мақомини йўқотди


  • Admin
  • 02 Май 2016(19:52)
  • 477
  • 0

Украина бозорида тақдим этилган арзон автомобиллар рейтингида ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳақда Avtoblog.ua сайтида ёзилган.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, минимал нархи 5800 доллар бўлган «Ravon Matiz» модели Украинада энг арзон модель сифатида кўриб келинарди.

Эндиликда, мамлакат автобозори таҳлили натижаларидан кейин рейтингда Эроннинг «Saipa Tiba» маркаси етакчилик қилмоқда. Бу модель Украинанинг «Богдан» компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Эронликлар маркаси нархи «Ravon Matiz» модели нархидан 360 долларга арзонроқ сотилмоқда. Фарқ унчалик катта бўлмаса-да, «Saipa Tiba» Украинадаги энг арзон автомобилга айланди.

Шунингдек, энг арзон автомобиллар рейтингида Россия маҳсулотлари ҳам ўз ўрнини йўқотган. «Lada Granta»нинг нархи тахминан 1000 долларга қимматлашган, «Lada Kalina» эса Топ-10 рейтингига кирмаган.

 

Теги: «Ravon Matiz» Украинада энг арзон а

Всего комментариев: 0
avatar