Главная » 2016 » Июль » 5

“Реал” ва “Барселона”: Емоқнинг қусмоғи бор


  • Admin
  • 05 Июл 2016(11:15)
  • 1008
  • 0

Европа Иттифоқи “Реал” ва “Барселона” клубларидан давлатдан олинган ноқонуний ёрдамни қайтаришни талаб қилмоқда.

Европа Иттифоқи Испаниянинг етти клубига давлатдан олинган ноқонуний ёрдам маблағларини қайтаришни талаб қилди. Клублар давлатдан бир неча миллион евро олганлари айтилмоқда. Улар орасида “Реал” ва “Барселона” жамоалари ҳам бор. Бу ҳақда Европанинг монополияга қарши кураш идораси хабар берди, дея TACC ёзмоқда.
 
Аввалроқ, “The Financial Times” газетасининг хабар беришича,  “Реал” ер олди-сотдиси билан боғлиқ фирибгарликка алоқадор бўлган. 1998 йилда мазкур клуб ўзининг машғулот ўтказадиган мажмуасининг бир қисмини шаҳарга топшириб, Мадриднинг бошқа ҳудудидан, шунингдек, ўзининг уй стадиони “Сантьяго Бернабеу” атрофидан ер олган. Ўшанда клубга берилган ер ҳудуди  488 минг эврога тенг бўлган. 2011 йили “Реал” олинган ер майдонларини қайтариши керак эди, чунки бу ҳудудлар жамоат майдони сифатида тан олиниб, сотилиши мумкин бўлмаган. Яқинда маҳаллий ҳокимият мазкур ҳудудларни қайтариш учун 22.7 миллион евро тўлади. 
 
Бундан ташқари, ноқонуний ёрдам қуйидаги бешта испан клубига берилади: “Атлетик”, “Валенсия”, “Осасуна”,  “Эльче” ва “Эркулес”.
 
Юқоридаги клубларнинг ноқонуний молиявий ёрдам олгани,  уларга бошқа жамоалар билан таққослаганда адолатсиз устунлик берган. Шунинг учун, “Реал” 18.4 миллион,  “Валенсия” эса 20.4 миллион эвро миқдоридаги маблағни давлатга қайтариши керак.
 
Испан клубларининг давлатдан ноқонуний ёрдам олишига нисбатан тартиб-интизом иши 2013 йилда очилган эди.

Теги: “Реал” ва “Барселона”: Емоқнинг қус

Всего комментариев: 0
avatar