Главная » 2016 » Август » 19

Рио Олимпидасида ўзбек боксчисига енгилган америкалик спортчи ва унинг мураббийи ҳакамларни танқид қилди


  • Pro_eXclusive
  • 19 Авг 2016(09:10)
  • 128
  • 0
Бокс бўйича АҚШ терма жамоаси мураббийи Гэри Антуан Расселлнинг чорак финалда ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаровга имкониятни бой беришига ҳакамларнинг нотўғри қарори сабаб бўлганини айтди. АҚШ бокс терма жамоаси мураббийи Билли Уолш Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA)ни кескин танқид қилди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда. Уолшнинг айтишича, унинг шогирдларидан бири Гэри Антуан Расселл чорак финада ўзбекистонлик Фазлиддин Ғоибназаровга имкониятни бой беришида ҳакамларнинг нотўғри қарори сабаб бўлган. “Ўзбекистон энг зўр жамоа бўлади. Улар ҳамма нарсани ютишмоқда. Сен улардан устун келсанг ҳам, юта олмайсан”, дейди мураббий. Ўғлининг ютқазганидан Расселнинг отаси ҳам жуда дарғазаб бўлди. “Расселл жанг давомида рақибга қарши босимни ушлаб турди. Ҳакамларнинг сени ғолиб, деб топишлари учун бундай вазиятда рақибни фақат нокаут қилишинг керак”, дейди боксчининг отаси. Антуан Расселл журналистларга берган интервьюсида шудай деди: “Менга алам қиляпти, ҳа алам қиляпти. Биринчи роундда у (Фазлиддин Ғоибназаров) яхши жанг қилди, аммо фикримча, мен ютдим. Қолган икки роундда ҳам мен ундан устунлик қилдим. Ишонаманки, мен уни ютиш учун етарлича жанг қилдим”. АҚШнинг бокс бўйича терма жамоаси бошқа бир мураббийи эса AIBAни порахўрликда айблади.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar