Главная » 2016 » Сентябрь » 13

Рио Паралимпияси: Ўзбекистон 9-ўринда бормоқда


  • Pro_eXclusive
  • 13 Сен 2016(14:10)
  • 99
  • 0

Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ҳисобида 6та олтин, 4та кумуш ва 13та бронза медали билан 9-ўринда бормоқда.

 

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг сузиш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Мусабеков ва Фотима Омилова терма жамоамиз ҳисобига яна иккита олтин медални келтирди.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага брасс усулда сузиш бўйича куч синашган Фирдавс Мусабеков 1 дақиқа 04.94 сония натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.
 
Ушбу йўналишдаги хотин-қизлар баҳсида истеъдодли спортчимиз Фотима Омилова ҳам муваффақиятли иштирок этди. У 100 метр масофани 1 дақиқа 12.45 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
 
Кеча, 12 сентябрь куни бўлиб ўтган баҳсларда 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Дмитрий Хорлин, 100 метрга эстафета баҳсларида эса Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Фахриддин Ҳамроев каби спортчилар иштирок этди.
 
Эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларининг финал босқичида иштирок этган Дмитрий Хорлин 4:06. 63 дақиқалик натижани қайд этиб,  бронза медалини қўлга киритди.
 
Пауерлифтинг бўйича -80 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида иштирок этган Аҳрор Бозоров 207 килограммли тошни кўтариб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
 
Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ҳисобида 6та олтин,  4та кумуш ва 13та бронза медали билан 9-ўринда бормоқда.

Теги: Рио Паралимпияси: Ўзбекистон 9-ўрин

Всего комментариев: 0
avatar