Главная » 2016 » Сентябрь » 15

Роналду Чемпионлар лигасида киритган голлари сони бўйича Мессига тенглашди


  • Pro_eXclusive
  • 15 Сен 2016(15:42)
  • 327
  • 0
Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Спортинг” клубига қарши (2:1) кечган Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Championat.com нашрининг хабар беришича, португалиялик 31 ёшли футболчиЕЧЛ гуруҳ босқичида киритган голлар сонини 50 тага етказиб, ушбу кўрсаткич бўйича “Барселона” етакчиси Лионель Месси ва голландиялик Рууд ван Нистелройга етиб олди. ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп голни Рауль киритган. “Реал” собиқ футболчиси ҳисобида 53 та гол мавжуд. Криштиану Роналду ЕЧЛда жами 93 та гол киритган. Мессининг ҳисобида 86 та, Раульда 71 та ҳамда Нистелройда 56 та гол мавжуд.

Теги: Роналду Чемпионлар лигасида киритга

Всего комментариев: 0
avatar