Главная » 2016 » Март » 24

РОНАЛДУ ФУТБОЛДАН КЕТГАЧ НИМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИНИ АЙТДИ


  • voydodaxek
  • 24 Мар 2016(12:25)
  • 1047
  • 0

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг нима иш билан шуғулланишини айтиб ўтди. 

У футболдан кетгач ўзини мода бизнесига бағишлайди.

“Мода менга ёқади. Мен чиройли кийиниб юришни ва доимо кўркам бўлишни хоҳлайман. Менинг шахсий CR7 брендим ривожланишда давом этмоқда. Ҳозирча мода асосий мақсадим эмас, аммо фаолиятимни якунлагандан сўнг ўзимни модага тўла бағишлайман”, – деб ёзади Роналду ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида. 

Маълумот учун, жорий мавсумда Криштиану Роналду Ла Лига баҳсларида 28 та, ЕЧЛ учрашувларида эса 13 та гол киритган.

Теги: РОНАЛДУ ФУТБОЛДАН КЕТГАЧ НИМА БИЛАН

Всего комментариев: 0
avatar