Главная » 2016 » Май » 2

Роналду “Реал”нинг келажакдаги мураббийи ким бўлиши кераклигини айтди


  • Admin
  • 02 Май 2016(19:36)
  • 335
  • 0

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари биланўртоқлашди. Шунингдек, португалиялик футболчи “Қироллик клуби”ни келажакда қайси мураббий бошқариши кераклигини айтди. 

“Зидан футболчи бўлганида унинг ўйинларидан ҳайратланар эдим. Энди эса унинг мураббийлиги мени ҳайратга солади. Уни келгусида ҳам “Реал” устози сифатида кўришни истайман, – деди Роналду. 

31 ёшли футболчи бўлажак ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди. 

“Манчестер Сити”га қарши ўйин осон кечмаслигини биламиз. Жамоа ПСЖ тўсиғидан ўтди, демак улар кучли. Бор кучимизни ишга солган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, – дея қўшимча қилди ҳужумчи.

Теги: Роналду “Реал”нинг келажакдаги мура

Всего комментариев: 0
avatar