Главная » 2016 » Апрель » 22

Роналду жароҳат олганлиги тахмин қилинмоқда


  • Admin
  • 22 Апр 2016(05:31)
  • 340
  • 0

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Вильярреал”га қарши (3:0) Испания чемпионати 34-турида майдонни қўшиб берилган вақтда тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 101greatgoals портали хабар берди

Маълумотларга кўра, португалиялик ҳужумчи тизза ости пайларини шикастлагани гумон қилинмоқда. Ҳозирча унинг ҳолати ҳақида аниқ хабар йўқ. У тиббий кўрикдан ўтгач бўлажак ўйинларда майдонга тушиш-тушмаслиги маълум бўлади. 

Агар жароҳат кутилганидан жиддий бўлиб чиқса, у “Райо Вальекано”га қарши Испания чемпионати 35-турини ҳамда “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ ярим финал ўйинини ўтказиб юбориши мумкин ва шу орқали жамоасини хавф остида қолдиради.

Теги: Роналду жароҳат олганлиги тахмин қи

Всего комментариев: 0
avatar