Главная » 2016 » Апрель » 11

«Роснефть» Россиядаги энг қиммат компанияга айланди


  • Admin
  • 11 Апр 2016(20:50)
  • 192
  • 0

«Роснефть» биринчи марта «Газпром»дан ўзиб кетиб, Россиядаги энг қимматбаҳо компанияга айланишга муваффақ бўлди.

Ведомости нашрининг ёзишича, Москвадаги биржада «Роснефть»нинг капитализацияси бугунга қадар 3,465 триллион рубльни, «Газпром»ники эса - 3,447 триллион рубльни ташкил этди.

Лондон биржасида «Роснефть»нинг капитализацияси 11 апрельда 51,083 миллиард долларни, «Газпром»ники - 50,8 миллиард долларни ташкил этди.

Нашрда нефть қийматининг пасайишига қарамай, «Роснефть» йил бошидан бери қимматлашиб келаётгани таъкидланган.

Компания январь ойидан буён 1,4 баробар қимматлашган. «Газпром»да эса бу жараён секинроқ амалга ошган, йил бошидан бери концерн Лондон биржасида 1,1 баробар қимматлашган.

Теги: «Роснефть» Россиядаги энг қиммат ко

Всего комментариев: 0
avatar