Главная » 2016 » Март » 15

Россияда вафот этганларнинг органлари марҳумнинг рухсатисиз бошқа беморларга трансплантация қилинади


  • voydodaxek
  • 15 Мар 2016(13:18)
  • 292
  • 0

Айтиш керакки, ушбу қарор кўпчиликнинг норозилигига ҳам сабаб бўлмоқда.

 

Россия Конституциясининг 2016 йил 9 мартдаги қарорига биноан эндиликда вафот этган шахсларнинг ички органлари донорнинг тириклигидаги розилигисиз ёки унинг яқинларининг рухсатисиз ҳам беморларга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “Novostivmire.com” нашри хабар берди.

Айтиш керакки, ушбу қарор кўпчиликнинг норозилигига ҳам сабаб бўлмоқда.

“Беморлар учун ҳар бир сония ғанимат. Агар ана шу бир сонияга кечикилса, у вафот этиши мумкин. Бу борада вафот этган шахсларнинг оила аъзоларидан унинг органларини беморга, ҳали тирик бўлган инсонга трансплантация қилишга рухсат олиш жуда кўп вақтни олади. Бу эса кимнингдир ширин жонини сақлаб қола олмасликка олиб келиши мумкин. Шу сабабдли бу қарор туфайли кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинади. Аслида кимгадир яхшилик қилиш жуда катта савоб”, – дейди мамлакат Оммавий ахборот воситалари ва черков ўртасидаги муносабатлар бўлими раисининг ўринбосари Вахтанг Кипшидзе.
 
Бу презумция Россиядан ташқари дунёнинг яна икки мамлакатида ҳам амалда қўлланилади. Суд қарорига асосан трансплантация жараёнини ноқонуний ёки инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб бўлмайди. Агар вафот этган шахснинг қариндошлари унинг ўлимигача ўзларининг норозиликларини билдиришса, вафот этган шахснинг органларидан фойдаланилмайди.

Теги: Россияда вафот этганларнинг органла

Всего комментариев: 0
avatar