Главная » 2016 » Октябрь » 24

Россияда ўзбекистонлик қотил-энага суди бошланади


  • News
  • 24 Окт 2016(13:46)
  • 812
  • 0
2016 йил 29 февралда Москва шаҳрида юз берган мудҳиш воқеа нафақат Россия халқини, балки Ўзбекистон халқини ҳам ваҳимага солиб, катта шов-шувга айланганди.

Шу куни Москва шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи уй эгалари тўнғич фарзандларини олиб ташқарига чиқиб кетишади. Уйда эса уларнинг 4 ёшли қизи энага билан қолади. Энага ва қизалоқ ёлғиз қолгач, аёл болани зўравонлик билан ўлдиради, уйга эса ўт қўяди.

Унинг кейинги ҳаракатлари янада даҳшатли. Энага қизалоқнинг бошини танасидан жудо қилиб, қора кийим кияди ва метро томон йўл олади. “Октябрьское поле” метро бекатига яқинлашган жиноятчи энага қизалоқнинг бошини кўтариб, ўзининг террорчи эканини айтиб, бақиради. Шундан сўнг у қўлга олинади. Суриштирувлар натижасида энага асли ўзбекистонлик бўлиб, 1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Гулчеҳра Бобоқулова исмли шахс эканлиги аниқланди. У қизалоққа сўнгги 3 йил давомида энагалик қилиб келган.

Гулчеҳра Бобоқуловага Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 2-бўлим 105-модда, яъни вояга етмаган болани ўлдириш айби қўйилди. Тергов вақтида Бобоқулова қилган жиноятини Россиянинг Суриядаги ИШИД террорчилар гуруҳига қарши қилган ҳужумига жавоб сифатида қилганини маълум қилган. Ўзи ҳам Сурияга кетиш истагида эканлигини билдирган.

Аниқланишича, Гулчеҳра Бобоқулованинг ўзбекистонлик танишларидан бири юқоридаги террорчи гуруҳ аъзоси бўлган ва уни ҳам Сурияда келишга даъват қилган. Хабарда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бобоқуловани руҳий хасталигини исботловчи ҳужжатни тақдим этган.

Гулчеҳра Бобоқулованинг ярим йил аввал суд хайъатига маълум қилишича, у 12 йил давомида Самарқанддаги психоневрологик диспансерда ҳисобда турган. Сўнгги 4 ой давомида эса уйқусизлик сабаб умуман ухламаганлигини маълум қилган. Бобоқулованинг ўзи ҳам касаллик ташҳисини аниқ билмаслигини айтиб ўтган.

Апрель ойида ўтган суд эшитуви чоғида айбланувчи атига 8 синфни тамомлагач, мактабда ўқимаганини маълум қилган. Унинг 3 нафар фарзанди бўлиб, энг кенжаси 16 ёшда. Ўшанда суд хайъати Гулчеҳра Бобоқулова ишини яна 1 ойга чўзишини хабар қилганди. Бу вақт ичида унинг ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалари текширувдан ўтказилиши белгиланди.

24 октябрь куни Москва суди Гулчеҳра Бобоқуловага нисбатан очилган жиноят ишини яна кўриб чиқишни бошлади. Бугун марҳум 4 ёшли қизалоқнинг ота-онаси сўроқ қилиниши кутилмоқда. Барча суд иши ёпиқ режимда ўтказилиши маълум қилинди.

Дурдона Расулова

Теги: Россияда ўзбекистонлик қотил-энага

Всего комментариев: 0
avatar