Главная » 2016 » Май » 24

Россиялик хонанда Ирина Дубцовани учар тадбиркорлар чув туширди


  • voydodaxek
  • 24 Май 2016(17:18)
  • 192
  • 0

Ирина қувонч ва алам билан чайқовчиларга “ғаройиб” тилак билдирди.

 

Россиянинг энг кўзга кўринган хонандаларидан бири Ирина Дубцованинг Симферополь шаҳрида уюштирилган концерти хонандага анча “қимат”га тушди.
 
Гап шундаки, Дубцованинг концерт дастурини ташкиллаштириб, чипталарни сотиб бўлган ташкилотчилар томошабинларнинг келишига 2,5 соат вақт қолганида ғойиб бўлишган. Табиийки, Ирина Дубцова бундай ҳолатни кутмаган.
 
Гарчи концерт дастурининг бошланишига 2,5 соат вақт бўлсада, зал одамлар билан тўлиб бўлганди.
 
“Симферополда концертимни ташкиллаштирган шахсларнинг концертга 2,5 соат қолганида, Москвага қайтиб учиб кетишимиз учун олинган самолёт чиптасини аэропортга топшириб, ҳайдовчи, техниклар, концерт зали ижараси, электр, овоз ва қўриқлаш хизмати пулларини тўламай жуфтакни ростлашган. Шунга қарамай, биз концертни аъло даражада ўтказдик. Футсатдан фойдаланиб, концертга келган барча мухлисларимга миннатдорчилик билдирамиз. Бизни шу қадар илиқ кутиб олганингиз, гуллар, чексиз қувонч учун ташаккур! Ҳаётда ҳамма нарса пул билан ўлчанмайди. Елена Новикова ва унинг Интер-концерт компанияси билан биргаликда биз Симферополда одамлар билан тўлган зал олдида турибмиз. Пулларимизни мазза қилиб ишлатишингизни тилаймиз”, дейди Ирина қувонч ва алам билан.

Теги: Россиялик хонанда Ирина Дубцовани у

Всего комментариев: 0
avatar