Главная » 2016 » Июль » 9

Россиялик учувчилар Суриядаги пляжлардан бирида авиашоу уюштирдилар


  • Admin
  • 09 Июл 2016(18:38)
  • 561
  • 0

Ка-52 зарба берувчи вертолёти жуда паст баландликда учиб, турли ҳаракатларни амалга оширди.

Россия Ҳаво-космик кучларининг Суриядаги гуруҳидаги учувчилар Ка-52 зарба берувчи вертолётида Латакиядаги пляж устида авиашоу уюштирдилар. Бунда вертолёт соҳил бўйида жуда паст баландликда учиб, турли ҳаракатларни амалга оширди. Мазкур ҳолат тасвирланган видео фойдаланувчи Иван Сидоренко томонидан Twitter’га жойлаштирилди,  дея “ Рамблер”  хабар бермоқда.
 
Хабарда ёзилишича, жорий йилнинг июнь ойида ҳам бунга ўхшаш воқеа Суриянинг Тартус шаҳридаги пляжда кузатилган. Унда Ми-23H вертолёти дам олувчиларни хурсанд қилган.
 
Маълумот ўрнида, Ка-52 (“Аллигатор” деб аталади) Россия томонидан ишлаб чиқарилган янги авлод зарба берувчи вертолёти ҳисобланади. У зирҳланган ва зирҳланмаган техникаларга зарба беришга мўлжалланган. Ка-52 соатига 350 километр тезликда ҳаракатлана олади.
 
Ми-23H (“Тунгги овчи”) Россиянинг зарба берувчи вертолёти бўлиб, зирҳланган техника ва кичик тезликда ҳаракатланадиган жисмларга зарба беришга мўлжалланган. Ми-23H соатига 300 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Теги: Россиялик учувчилар Суриядаги пляжл

Всего комментариев: 0
avatar