Главная » 2016 » Август » 17

Россиянинг Приморье ўлкасида болалар боғчаси ҳудудига айиқ кириб қолди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(11:06)
  • 95
  • 0
Приморье ўлкасининг Киров тумани, Горные ключи қишлоғидаги болалар боғчаси ҳудудига кириб қолган айиқни полициячилар отиб ўлдирди, деб хабар берди, “Gazeta.ru” нашри. “16 август куни “Сказка” болалар боғчаси ҳудудига айиқ кирган. Воқеа жойига ўлка овчилик назорати департаменти ва полиция ходимлари етиб келди. Болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғча ходимлари огоҳлантирилди, автотранспортларнинг кириши чегараланди. Айиқ орқа оёғига туриб, полициячиларга ҳужум қилгандан кейин отиб ўлдирилди”, деб маълумот берди ҳудудий овчилик назорати департаменти маъмурияти. Қора рангли олти-етти ёшли айиқ туман ҳудудида бир неча кун илгари ҳам пайдо бўлган. У аҳоли яшайдиган уйларга яқинлашгандан кейин овчилик назорати ходимлари уни ўрмонга ҳайдаб юборган. Орадан бир-икки кун ўтгач, айиқ яна ортига қайтиб, болалар боғчаси ҳудудига кирган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar