Главная » 2016 » Сентябрь » 8

Россиянинг шимолидаги дарёлардан бири тўқ қизил тусга кирди


  • Pro_eXclusive
  • 08 Сен 2016(16:21)
  • 228
  • 0
Норильск шаҳри маъмурияти дарёнинг нима сабабдан бундай тусга киргани устида текширув ишларини олиб бормоқда. Россиянинг Норильск шаҳридан оқиб ўтувчи дарё 6 сентябрь куни тўқ қизил тусга кирди. Гўёки дарёда сув ўрнига қон оқмоқда, дея CNN хабар бермоқда. Маҳаллий аҳоли Далдикан дарёсининг бундай рангга кирганидан ҳайратланиб, унинг суратларини интернетга жойлаштирди. Шаҳар ҳокимияти вакиллари нима сабабдан дарё ўз рангини ўзгартирганини аниқлашмоқда. Бу атроф-муҳитнинг зарарланиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин, дейилади хабарда. Россия Табиий ресурслар ва атроф-муҳит вазирлигининг маълумотларига қараганда, дарё суви унга яқин масофада жойлашган “Надежда” металлургия заводининг “номаълум кимёвий чиқиндилари” таъсирида қизил тусга кирган бўлиши мумкин. Агар заводдаги қувурлар ёрилиб кетган бўлса, ундаги ифлослантирувчи моддалар дарё сувига қўшилган, дейилади вазирлик маълумотида. Сибирнинг шимолий қисмида жойлашган Норильскда асосан оғир саноат заводлари мавжуд бўлиб, у Россияда ифлос чиқиндилардан энг кўп зарарланган шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Теги: Россиянинг шимолидаги дарёлардан би

Всего комментариев: 0
avatar