Главная » 2016 » Август » 18

Россиянинг Тула вилоятида уйга кирган шарсимон яшин боланинг қулоғини кар қилди


  • Pro_eXclusive
  • 18 Авг 2016(16:40)
  • 212
  • 0
Тула вилоятининг Воловский туманидаги аҳоли яшайдиган уйларнинг бирига кирган шарсимон яшин болани жароҳатлади, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри. Ҳодиса Непрядва қишлоғида, маҳаллий вақт билан тунгги 21:00 да рўй берди. Уйда чол-кампир ва уларнинг Москвадан меҳмонга келган 10 ёшли набираси бўлган. “Қишлоқда момоқалдироқ билан бирга кучли ёмғир ёғди. Хонада кучли қарсиллаш эшитилди. Ўқдай учиб кирган шарсимон яшин мебель ва идиш-товоқларни майдалаб ташлади. Ёнғин содир бўлмади. Набирам енгил контузия бўлиб, қулоғи эшитмай қолди. Бизга ҳеч нима қилгани йўқ. Набирамга тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳозирда унинг аҳволи яхши, Москвадан ота-онаси уни кўриш учун йўлга чиқди”, деб маълумот берди қария.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar