Главная » 2016 » Март » 20

Ростов-Дондаги ҳалокатда қурбон бўлган Ўзбекистон фуқаросининг шахси аниқланди


  • voydodaxek
  • 20 Мар 2016(13:18)
  • 562
  • 0

Йўловчилар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳам айтилган эди. Россия ОАВлари авиаҳалокатда қурбон бўлган Ўзбекистон фуқароси шахси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

 

Кеча, 19 март куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги аэропортда Fly Dubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти қўниш чоғида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳалокат оқибатида самолёт бортидаги 62 киши ҳалок бўлган эди. Улардан 55 таси йўловчилар бўлиб, қолган 7 киши экипаж аъзолари эди.

Йўловчилар орасида Ўзбекистон фуқароси борлиги ҳам айтилган эди. Россия ОАВлари авиаҳалокатда қурбон бўлган Ўзбекистон фуқароси шахси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси 1969 йилда туғилган Лариса Аллен бўлиб, у бир неча йиллардан буён Россияда ишлаб, истиқомат қилиб келаётган бўлган. Косметолог Лариса Аллен бир неча йил аввал инглиз йигитига турмушга чиқади ва улар гоҳ Россияда, гоҳ Дубайда яшай бошлашади.

Fly Dubai авиакомпаниясининг тарқатган маъълумотларига қараганда, самолёт бортида Россиядан 44 та, Украинадан 8 та, Ҳисдинтондон 2 та ва Ўзбекистондан битта йўловчи бўлган. Бортдаги 55 кишининг 33 нафари аёллар, 18 таси эркаклар ва 4 таси болалар бўлган.

Теги: Ростов-Дондаги ҳалокатда қурбон бўл

Всего комментариев: 0
avatar