Главная » 2016 » Ноябрь » 28

“Ростсельмаш” Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди


  • Admin
  • 28 Ноя 2016(18:00)
  • 609
  • 0

Россиянинг “Ростсельмаш” корхонаси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Россия компанияси Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ростсельмаш” ва “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган. 

Мазкур ҳужжат доирасида томонлар ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни қўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ана шу мақсадда, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти ҳудудида “Ростсельмаш” корхонасининг маҳсулотлари йиғилади.

Маълумотларга кўра, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти Бош директори Асадулла Сайдуллаев Ростов-Дон шаҳрига ташриф буюриб, “Ростсельмаш” корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотлари билан яқиндан танишиб келган.

 

Теги: “Ростсельмаш” Ўзбекистонда ишлаб чи

Всего комментариев: 0
avatar