Главная » 2016 » Август » 16

Руҳшона: “Турмуш ўртоғим тушкунликдан чиқишимга ёрдам беради"


  • Admin
  • 16 Авг 2016(02:31)
  • 283
  • 0

Хонанда Руҳшона “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди. 

“Кўпроқ сокин тароналарни тинглашни яхши кўраман. Мусиқа тинглай туриб, янги ғоялар ўйлаб топишим мумкин. Чет эл хонандаси Стингнинг ижодига бефарқ эмасман. Ўзимизникилардан эса Севара Назархоннинг қўшиқларини яхши кўриб тинглайман”,—дейди хонанда севимли мусиқаси ҳақида гапирар экан. 

Шунингдек, Руҳшона тушкунликдан чиқиш усуллари ҳақида шундай дейди: 

“Инсонни тушкунликдан фақат яқин инсонлари қутқариб қолиши мумкин. Менда шундай вазият бўлса, турмуш ўртоғим “мен сенга ишонаман! Қўлингдан ҳамма нарса келади” деб қўллаб-қувватлаб туради. Шунинг учун бўлса керак, нима иш бошламай аввал улар билан маслаҳатлашишга ўрганиб қолганман. Ҳатто студияда қўшиқ ёзаётганимда ҳам ёнимда бўлишлари керак. Шунда ўзимга бўлган ишончим янада ошади”. 

“Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 18 август куни сотувга чиқадиган 33-сонида ўқишингиз мумкин.

Теги: Руҳшона: “Турмуш ўртоғим тушкунликд

Всего комментариев: 0
avatar